Испания пойтахти Мадриддан бир неча ўн километр узоқликда йирик ёнғин келиб чиқди — 13 майга ўтар тунда Сесенья муниципалитетидаги автомобиль ғилдираклари резиналари уюмига ўт кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
11,4 гектар ҳудудни эгаллайдиган бу уюм Европада бу турдаги энг йирик чиқиндихона ҳисобланади. У ерда жами 70 минг тонна резина ғилдираклар сақланади. Бу ҳажмнинг 40 фоизи ўт ичида қолгани билдирилмоқда.
Айни пайтда ёнғинни ўчиришга гидросамолётлар жалб қилинди. Воқеа жойида ўнлаб ўт ўчириш гуруҳлари ишламоқда. Таҳликанинг иккинчи даражаси эълон қилинди, лекин ҳозирча ишларга ҳарбийлар жалб қилинмади.
Изоҳ (0)