Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бошқарув кенгаши Сума Чакрабартини яна тўрт йилга банк президенти этиб қайта сайлади. Бу ҳақда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки пресс-релизига таяниб, «Ведомости» хабар беради.
Чакрабарти банкни 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда. ЕТТБ президентини сайлаш Лондонда банк бошқарувчиларининг ҳар йили ўтказиладиган йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Чакрабартига Польша Марказий банкининг раиси Марек Белка рақобатчи бўлди.
Чакрабарти ЕТТБга ўтгунга қадар Буюк Британия Адлия вазирлигида доимий котиб лавозимини эгаллаган.
Изоҳ (0)