Япония ҳукумати КХДРнинг ракеталарини тўхтатиб қолиш ҳақидаги буйруқни бекор қилди. Мазкур буйруқ Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан март ойининг ўртасида чиқарилган эди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Япония Миллий ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари КХДР томонидан учирилиши мумкин бўлган ракеталардан ҳимояланиш учун Токио марказида мудофаа бошқармаси ҳудудига жойлаштирилган Patriot PAC-3 зенит ракета мажмуасини йиғиб олишни бошлади. У ердаги охирги ракета 16 март куни мудофаа вазири Гэн Накатани томонидан чиқарилган буйруқ асосида жойлаштирилган эди.
Ҳукумат буйруқни Америка ва Жанубий Корея томонлари билан маслаҳатлашувдан сўнг бекор қилди.
Изоҳ (0)