АҚШнинг Техас штати Мэнсфилд шаҳарчасида яшовчи сиам мушуги ўз турининг энг кекса вакили сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда, ABC News маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Скутер лақабли мушук 1986 йилнинг 26 мартида туғилган.
Мушукнинг эгаси Скутернинг узоқ умр кўриши сири унинг фаоллиги ва тўғри овқатланишида эканлигини таъкидлаган. Мушук товуқ гўштини ва сув муолажаларини жуда яхши кўради.
Ветеринарлар эса Скутер кучли иродага эга бўлган ажойиб мушуклигини маълум қилган.
Скутер Рекордлар китобида орегонлик 26 ёшли Вельветнинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)