Осака полицияси 10 май, сешанба куни «Акира иттифоқи» якудза гуруҳининг ўндан ортиқ раҳбар ва жангарисини ҳибсга олди. Мазкур гуруҳ мамлакатнинг энг йирик гангстер синдикати «Ямагути-гуми» таркибига киради, деб хабар беради «ТАСС».
Улар рақобатчи жиноий тўдага нисбатан ҳужум ташкил этишда гумон қилинмоқда.
Бу «Ямагути-гуми» ва ундан 2015 йилнинг августида ажралиб чиққан «Кобэ ямагути-гуми» гуруҳи ўртасидаги давомий урушнинг навбатдаги эпизоди бўлди. Апрель ойида «Кобэ ямагути-гуми»нинг Уэда шаҳридаги штаб-квартираси ўққа тутилган эди.
Охирги ойда бунга ўхшаш 30 дан ортиқ ҳодиса қайд этилган. Полициянинг маълум қилишича, якудзалар ўртасидаги уруш мамлакатнинг 47 та префектурасидан ўнтасини қамраб олган.
Изоҳ (0)