• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ҳожибой Тожибоев, Муҳриддин Холиқов, Абдумўмин Ўтбосаров, Шаҳнозабону, Нуриддин Ҳайдаров, Охунжон Мадалиев — фарзандлари хотирасида

    9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида «Ҳордиқ» газетаси бир қатор марҳум санъаткорларнинг фарзандлари билан учрашиб, уларнинг ота-оналари ҳақидаги хотираларини ёзиб олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Интизор Тожибоева, қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг қизи

    — Отам билан боғлиқ хотираларни эсласам, худди ширин эртак тинглаётгандек бўламан. Ҳаммаси бир туш мисоли ўтди-ю кетди... Отам саҳнада қизиқчи бўлса-да, ҳаётда жуда жиддий инсон эди. Айниқса, фарзандлар тарбиясига астойдил эътибор берарди. Отамнинг уйда эканлиги биз учун ҳамиша байрам эди. Мухлислар бир сонияга бўлса-да уни тинч қўйишмасди. Отам ваъда бердими, албатта, унинг устидан чиқарди.

    Одилбек Холиқов, хонанда Муҳриддин Холиқовнинг кенжа фарзанди

    — Оилада бир қиз ва уч ўғилмиз. Дадамнинг эркатойлари ўзим эдим. Менга унчалик қаттиққўллик қилмасди. Аммо акам Темур дадамнинг нигоҳидан нима истаётганини биларди. У киши тартиб ва ҳурматни ёқтирарди. Ўрни келганда, ундан меҳрибон, сахий инсон топилмасди. Дадамнинг шогирдларига ҳам осон эмасди: талабчанлигига чидаш қийин эди.

    Нозим Ўтбосаров, сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўғли

    — Оилада икки ўғилмиз: акам Жамшид ва мен. Отам жуда банд, телевидениенинг фидойи ходими эди. Ҳар қандай ишга улгурар, шу билан бирга, ўғил бола тарбиясига кўпроқ ота масъул, деб ҳисобларди. Отамни саҳнада кўрган инсон унинг қўлидан устачилик келишига ишонмасди. Акам билан муаммоларимизни отам билан ҳал қилардик. Сўзларимизни эшитиб, хотиржамлик билан ўз фикрларини айтарди. Бу йил акамни уйлантириш, набирали бўлишни орзу қилган эди. Афсус, бизнинг бахтимизни кўриш насиб этмади...

    Умидахон Йўлдошева, хонанда Шаҳнозабонунинг қизи

    — Онам операциядан сўнг тезда ўзини тиклаб олди, кайфияти ҳам ёмон эмасди. Касалхонадан бобомнинг уйига чиққан кунимиз кечагидек ёдимда. Холаларим кетишгач, онам чарчоқдан киртайиб қолган кўзларимга қараб: Нима бўлди, кайфиятинг йўқ?..», — деб сўради. Жавобимни ҳам кутмай, қўл телефонида Юлдуз Усмонованинг қўшиғини қўйиб, рақсга тушди. Она-бола мириқиб рақсга тушганимиз, елкаларига бош қўйганим, бирга узоқ вақт хаёл сурганимиз сира ўнгимдан кетмаяпти.

    Ўтган йили институтга киролмадим. Хафа бўлиб, анча кунгача кайфиятим бўлмади. Ўшанда онам раҳматли: «Бу йил бўлмаса, келаси йили албатта талаба бўласан. Ҳаётда имкониятлар қайта берилади», — деб юпатган эди. Ҳозир унинг сўзларини эслаб, ҳаётда ҳамма нарсага эришиш мумкин, аммо йўқотган инсонларни қайта топиб бўлмаслигини англаяпман.

    Ҳожиакбар Ҳайдаров, хонанда Нуриддин Ҳайдаровнинг тўнғич ўғли

    — Оилада тўрт қиз, икки ўғилмиз. Отам раҳматли фарзандларини жонидан ортиқ кўрарди. Болалари ичида эса фақат мени концерт, тўй-хизматларга олиб борарди. Баъзан ўйинқароқлик қилиб, отам билан боришни истамасдим. Шунда у киши ширин сўз билан вазиятни юмшатарди. Ҳозир ўша дамларни эсласам: «Отам раҳматли санъаткор бўлишимни истаган экан-да», деб ўйлаб қоламан.

    Қиличбек Мадалиев, хонанда Охунжон Мадалиевнинг фарзанди

    — Отам табиатан оғир-вазмин, камгап инсон эди. Бирор марта ким биландир жанжаллашгани, оғзидан ёмон сўз чиққанини эслолмайман. Ҳовлимиздаги ижод хонасида китоб ўқиётгани ёки янги қўшиққа услуб излаб, машқ қилаётганига кўзим тушарди. Эшик олдида кузатаётганимни пайқаса, «Келинг», — деб тиззасига олиб, суйиб эркаларди.

    09.05.2016, 13:27   Изоҳ (0)   78441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева: 14 ёшимда фронтга жўнатишган, эсласам, даҳшатга тушаман

    09.05.2016, 12:52

    Актёр Жавоҳир Зокиров икки қўшиғига клип суратга олдирди

    08.05.2016, 21:00

    Жавоҳир Зокиров: Опам Наргиз Зокирова сўнгги ўйнаган ролларим ҳақида илиқ фикрлар билдирди

    08.05.2016, 19:18

    Жавоҳир Зокиров: Ўзбекистонда мен тан берадиган актёр йўқ

    07.05.2016, 21:00

    Жавоҳир Зокиров: «Барон-2»га мени ҳам чақиришар, менсиз қаёққа ҳам боришарди...

    07.05.2016, 19:00

    Рэпер Шаҳриёр ўғил фарзандли бўлди

    07.05.2016, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.