Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс келаси мавсумдан бошлаб «Бавария» шарафини ҳимоя қилади. Мюнхенликлар германиялик футболчи билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
«Бавария» расмий сайтининг маълум қилишича, томонлар трансфер нархини эълон қилмасликка келишиб олган.
«Матс дунёдаги энг яхши марказий ҳимоячилардан бири. У жамоамизнинг ўйин сифатини янада оширади», – деди мюнхенликлар президенти Карл-Хайнц Румменигге.
Аввалроқ «Бавария» 35 миллион евро эвазига «Бенфика» ярим ҳимоячиси Ренату Санчешни харид қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)