Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистоннинг Боткен ва Талас вилоятига ёпирилган кучли жала ва шиддатли шамол турар-жойлар, ижтимоий объектлар ва йўл инфратузилмасига жиддий зарар етказди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» республика фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.

Фото: «Ruffnews.ru»

Фото: «Ruffnews.ru»

9 май куни Боткен вилоятида кузатилган, тезлиги сониясига 28 метрга етган кучли шамол 869 та уй, 17 та ижтимоий объектни томсиз қолдирди, дарахтларни қулатди, электр узатиш симларини узди, натижада бир нечта аҳоли пунктлари чироқсиз қолди. Икки кеча-кундуз давомида тинмаётган жала турар-жойлар, мактаблар ва касалхоналарни сув остида қолдирди, кўприкларни бузди, аҳоли пунктлари ўртасидаги автомобиль қатновини издан чиқарди.

Талас вилоятида 9 май куни катта-катта дўл ёғиб, қишлоқ хўжалик экинларини пайҳон қилди. Кучли шамол эса дарахтларни илдизи билан суғуриб, реклама устунларини ағанатди, уйлар томларини учирди.

Қирғизистонда ёмғирли ҳаво 12 майгача сақланиб қолиши айтилмоқда, шу туфайли бутун республикада, айниқса, тоғли ҳудудларда сел келиши ва ерлар ўпирилиши хавфи бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)