АҚШнинг Коннектикут штатида 71 ёшли Роберт Стаковиц ҳибсга олинди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Айтилишича, Стаковиц 48 йил муқаддам қамоқдан қочиб кетган.
1966 йилда талончилик ҳужуми учун ҳибсга олинган Стаковицга ҳукм 1968 йилда ўқилди. У кейинги 17 йил умрини Жоржия штатидаги меҳнат лагерида ўтказиши лозим эди, аммо тўрт ой ўтмай қочиб кетди.
Қочоқ ўзига янги исм-шариф — Боб Гордон — олиб, Коннектикут штатидаги Хартфорд шаҳарчаси (аҳолиси — 3,5 минг киши) четида яшай бошлади. У қайиқларни таъмирлаш билан кун кечирарди.
Стаковиц ижтимоий таъминот дастурига талабнома киритганидан сўнг шубҳа остига тушиб қолди. Беш ойлик кузатувлардан сўнг у 9 май куни ҳибсга олинди. Эндиликда кекса жиноятчи Жоржияга экстрадиция қилинишини кутмоқда.
Изоҳ (0)