Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

8 май, якшанба куни тонгда Россиянинг Москва вилоятида «Сайга» карабинидан беш нафар байкер отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг минтақа бўйича бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Мазкур ҳолат юзасидан тергов идоралари икки ва ундан ортиқ кишининг ўлдирилиши бўйича жиноий иш очди. Ҳодиса жойида тезкор тергов гуруҳи ишламоқда», — деб маълум қилди бошқарма вакиллари.

Терговчиларга кўра, 8 май соат 6:00 атрофида Егорьевск раёнидаги Челнохово қишлоғида, пиво заводининг ташландиқ биноси яқинида мотоциклчилар гуруҳи ва маҳаллий фуқаро ўртасида можаро келиб чиққан. Можаро давомида фуқаро «Сайга» карабинидан ўқ узган ва бунинг оқибатида беш нафар байкер ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Содир этилган жиноятдан сўнг гумонланувчи яширинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари гумонланувчи, 27 ёшли кимсанинг шахси аниқланганини билдирмоқда. Вилоятда «Сирена» махсус тадбири эълон қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...