Актёр Жавоҳир Зокиров ўзи куйлаган янги қўшиқларни тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда у «Ҳордиқ» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Тез орада барча тингловчиларимга янги қўшиқларимни тақдим этаман. Улардан иккитасига ҳатто клип ҳам суратга олдирдим», — деди Жавоҳир Зокиров.
Аввалроқ Жавоҳир Зокиров қўшиқчи сифатида тўйларга хизматга чиқиш истагини билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Жавоҳир Зокиров хонандалар Тоҳир Содиқов ва Руслан Шарипов билан биргаликда «Болалар» гуруҳи асосчилари ва хонандаларидан бири бўлган.
Изоҳ (0)