Яман жанубидаги Адан шаҳри марказий қамоқхонасининг бошлиғи 6 май, жума куни номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди. Бу ҳақда, AFP агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, мотоциклдаги икки босқинчи шаҳар марказида муассаса бошлиғига ўт очган. Ҳужум оқибатида қурбонга ҳамроҳлик қилган унинг қариндоши ҳам ҳалок бўлган.
Бир ҳафта аввал Аданда йўл полицияси бошлиғи ҳам отиб ўлдирилган эди. Қотиллик ўхшаш тарзда амалга оширилган.