Hong Kong Airlines компаниясининг Денпасар шаҳридан (Индонезия) Гонконгга рейсни амалга ошираётган самолёти парвоз чоғида кучли турбулентлик зонасига тушиб қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича Индонезия миллий агентлиги матбуот котиби Сутопо Пурво Нугрохунинг Twitter орқали билдиришича, воқеа самолёт Борнео оролининг Малайзияга тегишли қисми устидан учиб ўтаётганида содир бўлган, шундан сўнг у Денпасарга қайтиб келган. Бунинг оқибатида 17 киши жароҳат олган, шулардан уч нафарининг жароҳати жиддийлиги айтилмоқда.
Барча жабрланганлар шифохонага етказилган.
Лайнер бортида 204 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси бор эди.
Изоҳ (0)