БМТ бош котиби Пан Ги Мун Сурия шимолидаги қочоқлар лагерига қасддан ҳужум қилинган бўлиши ва у ҳарбий жиноят сифатида кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Бош котиб яна Хавфсизлик Кенгашини можаро томонларига халқаро ижтимоий ҳуқуқни қўпол бузиш жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида кучли сигнал юборишга чақирди. Идлибда жойлашган қочоқлар лагеридаги фуқароларга нисбатан уюштирилган ҳужум қасддан содир этилган бўлиши ва ҳарбий жиноят сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ҳодиса учун жавобгар шахслар жавобгарликка тортилиши лозим. У яна Хавфсизлик Кенгашини Суриядаги вазиятни кўриб чиқишни Халқаро жиноят судига топширишга чақирди», — деди БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.
Изоҳ (0)