Баскларнинг ЭТА террорчилик гуруҳининг собиқ раҳбарларидан бири Испания қироли Хуан Карлос I ни (бошқарув даври 1975—2014 йиллар) ўлдиришга урингани учун 92 йилга озодликдан маҳрум этилди. Тегишли қарор мамлакат миллий суд коллегияси томонидан 6 май, жума куни қабул қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Энеко Гохеаскоэтчеа 1997 йилда Бильбаода Гуггенхейм замонавий санъат музейининг очилиш кунида монархни ўлдиришга қасд қилишда айбдор деб топилди.
Аввалроқ шунга ўхшаш жиноят учун террорчининг шериги Кепа Арронотеги Асурмендиа ҳам ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, суд ўша куни ўлдирилган ҳуқуқ-тартибот ходимининг бевасига 500 минг евро тўлаш мажбуриятини юклади.
Изоҳ (0)