Аёллар шляпаларининг машҳур дизайнери 96 ёшли Герта Гроувз Лондон марказида юк машинаси ғилдираклари остида ҳалок бўлди. Унинг маҳсулотлари Буюк Британия қироличаси Елизавета II гардеробининг бир қисмига айланган эди. Бу ҳақда, Evening Standard газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Аниқланишича, бахтсиз ҳодиса ўтган ҳафта Британия пойтахтининг марказий кўчаларидан бири Вигмор-стритда юз берган. Кекса аёл Вигмор-холл залида бўлиб ўтган концертдан сўнг, бинодан чиқаётганда уни юк машинаси уриб кетган. Жабрланган аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. Юк машинаси ҳайдовчи ҳибсга олинмаган.
Гроувз Венада яҳудийлар оиласида дунёга келган эди. Лондонда у шляпалар дизайнерлиги бўйича фавқулодда карьера қилиб, Лондон Hat Company хусусий компаниясини очган эди.
Изоҳ (0)