2015 йилда Хитой банклари тақдим этган барча кредитлар умумий ҳажмидан тахминан 15–19 фоизини қайтарилмайдиган ссудалар ташкил қилди. Бу ҳақда, CLSA’нинг Хитой ва Гонконг бўйича бош стратеги Фрэнсис Чунга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Таҳлилий шарҳда таъкидланишича, қайтарилмайдиган кредитлар ҳажми ўсишда давом этиб, 20–25 фоизни ташкил этади. Расмий статистикага кўра, берилган кредитларнинг умумий ҳажмида салбий қарзлар 1,67 фоизни ташкил қилади.
CLSA ҳисоб-китобларига қараганда, Хитой банкларининг қайтарилмайдиган қарзлардан кўрадиган зарари 6,9 триллион юандан (1,1 триллион доллар) 9,1 триллион юангача (1,4 триллион доллар) бориши мумкин. Бу ҳисоб-китоблар жамоа компанияларининг қарзларга хизмат кўрсатиш лаёқати ҳақидаги очиқ маълумотларга асосланади.
«Соядаги», яъни нолегал қайтарилмайдиган кредитлар ҳажми 4,6 триллион юанга (700 миллиард доллар) тенг бўлиши мумкин. Улардан кўриладиган зарар — 400 миллиард доллар.
Изоҳ (0)