Туркия Европа Иттифоқи билан визали кириш-чиқиш тартибини бекор қилиш учун террорчилик тўғрисидаги қонунларини қайта кўриб чиқмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди.
«Биз ўз йўлимиз билан борамиз, сиз ўз йўлингиз билан боринг», — унинг сўзларини келтиради Meduza.
ЕИ вакилларининг фикрича, Туркияда террорчилик тушунчаси ортиқ даражада кенг талқин қилингани боис бу инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигининг бузилишига олиб келади, жумладан, ҳукуматни танқид қилган журналистлар таъқиб остига олинади. Шу боис виза тартибини бекор қилишнинг шартларидан бири аксилтеррор қонунчилигини шу нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш эди.
Ўз навбатида, виза тартибининг бекор қилиниши Туркия Суриядан келаётган қочқинларни қабул қилишининг асосий шартларидан бири эди.
Изоҳ (0)