Бутунжаҳон пляж футболи ассоциацияси 2016 йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра жаҳон рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Март ойи рейтингида 57-поғонадан жой олган Ўзбекистон термаси апрель ойида ҳеч қандай ўзгаришсиз 131 очко билан ўз ўрнида қолди. Ўзбекистон Осиё қитъаси вакиллари орасида 10-поғонадан жой олган.
Жаҳон рейтингидаги Осиёнинг энг кучли 10 жамоаси:
- (7) Эрон — 1516 очко
- (10) БАА — 952
- (13) Япония — 895
- (16) Уммон — 697
- (29) Ливан — 452
- (37) Хитой — 289
- (51) Таиланд — 181
- (54) Баҳрайн — 159
- (55) Вьетнам — 146
- (57) Ўзбекистон — 131
Таъкидлаш керакки, ушбу рейтинг тузилишида, жаҳоннинг барча терма жамоаларининг 2012 йилдан буён ўтказиб келаётган ўйинлари ҳисобга олинган.
Изоҳ (0)