Панама байроғи остидаги савдо кемаси Гавайи ороллари яқинида колумбиялик денгизчини қутқарди. У очиқ денгизда бошқарувни йўқотган катерда икки ойни ўтказган. Бу ҳақда, NBC телекомпанияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
29 ёшли денгизчи Nikkei Verde кемаси томонидан одатий савдо йўлларидан узоқда, Колумбия соҳилларидан 5,6 минг километр масофада Тинч океанидан тасодифан топилган.
Қутқарилган денгизчи 4 май, чоршанба куни Гавайи штати маркази Гонолулуга етказилган.
Колумбиялик денгизга икки ой аввал тўрт кишидан иборат гуруҳ билан чиққан. Етти метрли кема бошқарувни йўқотгандан кейин улар балиқ ва балиқчи қушлар билан озиқланган. Гуруҳдан фақат бир киши тирик қолишга эришган.
Изоҳ (0)