Озиқ-овқат ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бўйича АҚШ федерал бошқармаси тамаки маҳсулотларини тарқатиш борасидаги тартибни қаттиқлаштирди, жумладан, 18 ёшга тўлмаган шахсларга сигара, трубка ва чилим тамакиси ҳамда электрон сигареталар сотишни тақиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Экспертларнинг фикрича, электрон сигареталарнинг тақиқланиши ўсмирлар орасида норозиликларга сабаб бўлади, негаки аҳолининг бу ёш қатлами аллақачон уларга чекишнинг зарарсиз муқобили сифатида ўрганиб бўлган.
«Ҳар йили миллионлаб болалар никотин истеъмолига ўрганади ва турли кимёвий препаратлар туфайли никотинга мойил бўлиб қолади. Биз тамаки мойиллигидан бутунлай мосуво авлодни тарбиялашда эришган ютуқларимизни хавф остига қўя олмаймиз», — деди АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири Сильвия Мэтьюз Бервелл, бу янгиликни изоҳлар экан.
АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига қараганда, мамлакатда ўсмирлар орасида электрон сигареталардан фойдаланиш 2011 йилда 1,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 16 фоизга тенглашди.
Изоҳ (0)