Хитой жорий йилда мамлакат аэропортлари ва авиация инфратузилмасини ривожлантириш учун 77 миллиард юань (11,9 миллиард доллар) ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Хитой Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Бошқарма режаларидан 11 та янги йирик қурилиш лойиҳаси ва инфратузилманинг мавжуд объектларини реконструкция қилиш бўйича 52 та дастур жой олган.
«Фуқаролик авиацияси соҳаси, айниқса авиақурилиш ва илмий-тадқиқот ишланмалари саноат модернизациясининг ўчоғига айланган. Жамиятнинг қизиқиши унга қаратилган», — дейди Хитой Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси раҳбари Фэн Чжэнлин.
Аввалроқ бошқарма вакиллари ХХРда 2020 йилга қадар 66 та янги фуқаролик аэропортини қуриш режаси ҳақида маълум қилган эди.