АҚШнинг 41-президенти — Жорж Герберт Уокер Буш ҳамда унинг ўғли, АҚШнинг 43-президенти — Жорж Уокер Буш-кичкина Республикачилар партиясидан ягона номзод бўлиб қолган миллиардер Дональд Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
The Guardian нашри икки Бушнинг матбуот котиблари баёнотларига таяниб, улар Трампнинг кампаниясида ҳеч қандай шаклда иштирок этмаслигини эътироф этмоқда.
91 ёшли катта Буш сиёсатдан аллақачонлар узоқлашган бўлиб, бошқа ўғли — Жеб Бушнинг жорий йилги кампаниядаги иштироки туфайли истисно тариқасида бир нечта баёнот берди.
Трамп кўпчилик штатларда ғалаба қозониб, бошқа рақиблардан устун келди ва республикачилардан ягона номзод бўлиб қолди.
Изоҳ (0)