Хитойнинг «Тяньши» корпорацияси президенти Ли Цзиньюань ўз корхоналарида ишловчи 2,5 минг ходимни дам олиш учун бир ҳафтага Испанияга олиб келди. Бу ҳақда, ABC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ўз ходимларининг оммавий ҳордиғига магнат 7 миллион евро сарфлади. Улар учун меҳмонхоналарда 1650 та хона ва 70 та автобус банд қилинди. Шунингдек, уларга тўртта AVA тезюрар поездлари хизмат кўрсатади.
4 май куни ишчилар 20 дан ортиқ рейс билан Мадриднинг Барахас аэропортига келиб тушади. Улар 8 майгача Мадридда, 8–10 май орасида эса Барселонада бўлади.
Ҳафталик дастур Мадриддаги қироллик саройига экскурсияни, Барселонадаги Муқаддас оила базиликасига ва Толедо шаҳрига сафарни, коррида ҳамда шоппингни ўз ичига олади.
2015 йил майида Ли Цзиньюань 6,4 минг ходимини Францияга тўрт кунлик саёҳатга олиб борган эди. Бунга магнат 33 миллион евро сарфлаган эди.
Изоҳ (0)