Япониянинг Ямагути префектурасида етти автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. «ТАСС»нинг Kyodo агентлигига асосланиб билдиришича, жабрланганлар орасида икки бола ҳам бор.
Яна бир йўловчининг «юраги ва ўпкаси ишдан чиққан»и маълум қилинмоқда. Япония қутқарувчилари клиник ўлим ҳолатини шундай деб атайди, негаки уни фақат шифокорлар констатация қилиш ҳуқуқига эга.
Дастлабки маълумотларга қараганда, Санъё тезкор шоссесининг бир участкасида юз берган авария оқибатида ҳаракат тўхтатиб қўйилган. Ҳаракат тикланиши билан ЙТҲ содир бўлган.
Ўша ҳудудда куни бўйи ёмғир қуйгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)