Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида «Фавворалар сайли» ёшлар оммавий-маданий тадбирлари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Бу йил ҳам сайилга пухта ҳозирлик кўрилди. Фавворалар таъмирланиб, яна бир нечтасига замонавий технологиялар ўрнатилди. Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги ва Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали қаршисидаги фавворалар светодиодли чироқлар билан безатилди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри майдонидаги мусиқали фаввора чироқлари ана шундай сержило чироқларга алмаштирилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Фавворалар сайли» тадбирлари Симпозиумлар саройи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри майдони, Хадра майдони, Мустақиллик майдони, «Истиқлол» санъат саройи, кўплаб олий ўқув юртлари, маданият ва истироҳат боғларидаги фавворалар олдида бўлиб ўтди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Самарқанд шаҳрининг Кўксарой ва Театр майдонлари, Амир Темур хиёбони, Шоирлар боғи, Университет хиёбони, Йўлбарслар хиёбони, Самарқанд темир йўл вокзали майдони каби ўнга яқин масканлардаги фавворалар атрофида эрта тонгдан маданий дастурлар, концерт томошалари, рассомларнинг ранг-тасвир асарлари кўргазмалари намойиш этилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Сайиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелда қабул қилинган «Тошкент шаҳрида ‘Фавворалар сайли’ ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар