Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Эрон хориж инвестициялари ва технологиялари ёрдамида 4—5 йил мобайнида технологик силжишга эришишга қодир. Бу ҳақда 29-Теҳрон халқаро китоб ярмаркаси очилиши чоғида мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: Trend

Фото: Trend

«Мамлакат иқтисодиётини чет эл инвестициялари ва технологияларисиз, мустақил равишда ривожлантириш мумкинлигини уқтирадиганлар бор. Бироқ бунга камида 40—50 йил кетган бўларди. Теҳрон ва ‘олтилик’ ўртасидаги ядро келишуви амалга оширилиши туфайли юзага келган имкониятлар эса ҳозирнинг ўзида янги технологияларни жорий этиш ва 4—5 йил ичида технологик силжишга эришишга йўл очади», — дея таъкидлаган Руҳоний.

Шу билан бирга, президент мазкур келишув ва мамлакатдан санкцияларнинг олиб ташланиши «нафақат Эрон ва унинг халқи, балки бутун дунё халқлари манфаатларига хизмат қилиши»ни билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар