1 май куни актёр Йигитали Мамажонов ҳамда хонанда Райҳон эгизак фарзандлари Имрон ва Исломнинг таваллуд айёмларини нишонлади. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар беради.
Мазкур сана муносабати билан актёр фарзандларига ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали дил изҳорини юборди:
«Туғилган кун муборак бўлсин ўғилларим, мени полвонларим! Албатта, ҳозир бу табрикларимизни тушуниш сенларга вақтли, лекин Иншааллоҳ катта бўлиб ўқийсанлар... Илоҳим тану-жонларинг соғ бўлсин ҳамиша, катта йигит бўлиб ота-онам дейдиган, иймонли эътиқодли, қалби покиза, ибратли, ҳалол инсон бўлинглар. Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин сизларни».
Маълумот учун, Йигитали Мамажонов 2012 йил ноябрида хонанда Райҳон билан турмуш қурган эди, 2014 йил майида улар эгизак ўгил фарзандли бўлди. 2015 йил январида эса Райҳон ажрашишга ариза бергани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)