НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Россия билан қарама-қаршиликни изламаётганлиги ва янги совуқ уруш ҳамда қуролланиш пойгасини истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда унинг Die Welt нашрига берган интервьюсига таяниб, «РБК» хабар беради.
«Биз Россия билан қарама-қаршиликни қидирмаймиз. Биз совуқ уруш ва қуролланиш пойгасини истамаймиз», — деди у.
Столтенберг НАТО Россиянинг альянс мамлакатларидан бирортасига ҳужум қилиш режасини кўрмаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга у блок мамлакатларини Россия билан сиёсий мулоқотда «қатъий, мулоҳазали ва кучли» бўлишга чақирди.
Шу билан бирга, Столтенберг НАТО ядро қуролидан воз кечмаслигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)