Колумбия Перуда энг кўп қидирилаётганлар рўйхатида бўлган наркобарон Герсон Гальвесни депортация қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
«Чиғаноқ» лақабли Гальвес Колумбия полицияси томонидан Медельиндаги савдо марказида қўлга олинган эди.
Мансабдорларнинг маълум қилишича, унинг керакли ҳужжатлари бўлмаганлиги учун Перуга 24 соат ичида юборилди.
Гальвес Перунинг Кальяо портида кокаин билан савдо қилувчи жиноий тўдани ташкил этишда айбланмоқда. Унинг жиноий гуруҳи ушбу ҳудуддаги кўп сонли қотилликларга алоқадор. Гальвес бу айбловларни рад этди.
«Айбсизлик презумпциясига ҳуқуқим бор. Улар мени ёнимдан ҳеч нарса (гиёҳвандлик воситалари) топишмади», — деди Гальвес.
Изоҳ (0)