Дунё бўйлаб саёҳатни амалга ошираётган, қуёш батареяларидан ишловчи Solar Impulse 2 самолёти АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳридан учиб чиқиб, Аризона штатидаги Финикс шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Андре Боршберг бошқарувидаги ҳаво кемаси 1150 километр масофани босиб ўтиб, 16 соатда Финиксда қўниши кутилмоқда.
Илгарироқ самолёт Гавайидан учиб чиқиб, Сан-Францискога етиб олгани хабар қилинган эди.
2015 йил 9 мартида Абу-Дабидан дунё бўйлаб саёҳатга жўнаб, 3 июлда Гавайига етиб келган ва носозлик туфайли шу ерда қолган қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Solar Impulse 2 2016 йил 20 апрелида парвозини давом эттириши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)