АҚШ Адлия вазирлиги Dole Food озиқ-овқат компаниясига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу Қўшма Штатлар ва Канадада тўрт кишини ҳаётдан олиб кетган листериоз юқумли касаллигининг авж олиши билан боғлиқ. Бу ҳақда, The Wall Street Journal газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Dole Food АҚШ ҳукумати яқинда компания билан Спрингфилддаги (Огайо штати) корхонада қадоқланган салатда одам учун хавфли бактерия мавжудлиги юзасидан боғланганлигини тан олди. Фирма раҳбарияти Адлия вазирлиги билан тўлиқ ҳамкорлик қилаётганлигини маълум қилди.
Тревогани аввалроқ АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари сифати масалалари бўйича бошқармаси кўтарган эди. «Гап бизни фабрикамиздаги муаммолар ҳақида бормоқда, биз уни ҳал қилганмиз», — деди компания расмий вакили Уильям Голдфилд.
Изоҳ (0)