АҚШнинг Facebook компаниясига қарши судга даъво аризаси топширилди. Ундан кўзланган мақсад — янги категориядаги қимматбаҳо қоғозларнинг бозорга чиқарилишига йўл қўймаслик, деб хабар бермоқда «ТАСС» Reuters’га таянган ҳолда.
Маълум бўлишича, компаниянинг номи келтирилмаётган акциядорларидан бири Делавэр штати судига шикоят қилган. Даъво гуруҳ шаклида бўлиб, унга бошқа акциядорлар ҳам қўшилиши мумкин.
Ўтган йилнинг декабрида компания асосчиси Марк Цукерберг акциядорлик капиталидаги 99 фоиз улушини сотиб, пулларни хайрия йўлига ишлатиш мақсадини ошкор қилган эди. Агарда махсус категориядаги қимматбаҳо қоғозлар чиқарилса, Цукерберг акцияларининг асосий қисмини сотиб юборади, лекин ижтимоий тармоқ устидан назоратини сақлаб қолади.
«Компания директорлар кенгаши янги эмиссия тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш олдидан эвазига бирор арзирли нарса олиши борасида етарли шижоат билан савдолашмади», — дейилади аризада.
«Цукерберг компаниядаги улушининг катта қисмини миллиардлаб долларга сотиб, шу билан бирга ҳокимиятини ҳам сақлаб қолмоқчи. Class C тоифасидаги акцияларни чиқариш унга миллиардлаб доллар турадиган қимматбаҳо қоғозларни совға қилиш деганидир, бунда у шахсан ҳеч қанча пул тўламайди», — қўшимча қилинади ҳужжатда.
Изоҳ (0)