АҚШ ўзининг НАТОдаги ҳамкорлари билан биргаликда Польша ва Болтиқбўйи давлатларида 4 минг ҳарбий хизматчидан иборат тўрт батальонни дислокация қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, бу Россия томонидан ҳарбий ўқув машғулотларининг ўтказилишига жавоб чораси ҳисобланмоқда.
Дислокация қилинадиган шахсий таркиб ададини АҚШ мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Роберт Уорк тасдиқлади.
«Руслар бевосита чегара яқинида кўплаб қўшинлар иштирокида кутилмаган ҳарбий машғулотларни кўп ўтказади. Ўз нуқтаи назаримиздан биз буни провокацион феъл-атвор деб баҳолашимиз мумкин», — деди у.
АҚШ ушбу мақсадга иккита, Германия ва Буюк Британия эса биттадан батальон ажратишга тайёр.
Изоҳ (0)