Жорий йилнинг 30 апрелдан 7 май кунига қадар Португалиянинг Фуншал шаҳрида паралимпиячилар ўртасида сузиш бўйича Европа Очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллй паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати «Дарё» нашрига хабар берди.
Мазкур мусобақада 50 давлатдан 450 нафар спортчи иштирок этиши кўзда тутилган.
Чемпионатда ўзбекистонлик паралимпиячилардан Шоҳсанам Тошпўлатова, Муслима Одилова ва Кирилл Панков 50, 100, 200 ҳамда 400 метр масофаларга эркин, брасс, чалқанча ва баттерфляй турларида куч синашади.
Изоҳ (0)