Сидней шаҳрининг жануби-шарқий қисмида жойлашган Бэнкстаундаги савдо маркази автомобиллар тўхташ жойида номаълум жиноятчи томонидан уюштирилган отишмада бир киши ҳалок бўлди. Яна икки киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳозирги пайтда савдо маркази ёпиб қўйилди ва полициянинг кучайтирилган қисмлари томонидан қуршаб олинди.
Яраланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилди, уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Жиноятчининг яширингани маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)