Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хонанда Севара Назархон қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Skrinshot: Instagram / @sevara_nazarkhan

Скриншот: Instagram / @sevara_nazarkhan

Севара Instagram’га жойлаштирган сурати остига ўзбек, рус ва инглиз тилида қиз фарзандли бўлгани ҳақида ёзув қолдирди: «Хуш келибсиз, қизим — Иман Анвар! It’s a girl — Iman Anwar! Девочка прибила — Иман Анвар. 27.04.16».

Ушбу хабарни Facebook’даги саҳифасида ҳам қолдирган хонанда айни вақтда ўзи турган жой сифатида харитада Папуа — Янги Гвинеяни белгилаб қўйган.

Скриншот: Facebook /

Скриншот: Facebook /
Sevara Nazarkhan

Севара Назархоннинг ижтимоий тармоқдаги обуначилари уни қиз фарзандли бўлгани билан фаол табрикламоқда.

Янги меҳмонга Иман Анвар исми берилди.

Маълумот учун, Севара Назархон 2007 йили ўз продюсери Баҳром Пиримқуловга турмушга чиққан. Хонанданинг Дениз исмли ўғли ҳам бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар