ЖЧ–2018 турнири саралашининг учинчи босқичига йўл олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу босқич ўйинларига тайёргарлик кўриш доирасида Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Ушбу назорат учрашуви 10 июнь куни, Тошкентда бўлиб ўтиши бўйича келишиб олинган.
Аввалроқ Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоа Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик доирасида Австрияда йиғин ўтказиши ва ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Канадага қарши, 7 июнь куни ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати саралашининг якуний босқичи ўйинларини шу йилнинг 1 сентябрь куни Тошкентда, Сурияга қарши ўйин билан бошлайди.
Изоҳ (0)