Полиция Кабо-Вердедаги казармада 11 кишини ўлдиришда гумонланаётган ҳарбий хизматчини ҳибсга олди. Бу ҳақда, AP агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
22 ёшли гумонланувчи мамлакат пойтахти Прая шаҳрининг чекка қисмида қўлга олинди.
26 апрель, чоршанба куни полиция Кабо-Вердедаги казармада саккиз нафар ҳарбий хизматчи ва уч нафар фуқаро, жумладан, Испаниянинг икки нафар фуқароси жасадини топган эди.
Мамлакат ҳукумати қотилликка ҳарбий хизматчининг шахсий важлари сабаб бўлганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)