Европа Чемпионлар Лигаси доирасида Германиянинг «Бавария» клубини биринчи бор мағлуб этган «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ярим финал ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Ажойиб ўйин. Ҳамма қилаётганига ишонди ва олқишга сазовор даражада ишлади. Жавоб ўйини ҳам худди шундай ажойиб бўлади», — деб Диего Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФАнинг Twitter’даги расмий аккаунти.
«‘Бавария’нинг ҳар бир ўзгариши рақиб кучига куч қўшаверди. Бироқ улар бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади», — деб айтиб ўтган Диего Симеоне.
УЕФА расмий сайтида келтирилишича, Диего Симеоне бошқарувида «Атлетико» ўз майдонида 17 та ўйин ўтказиб, шуларнинг 13 тасида зафар қучган ва 3 та ўйинда дуранг қайд этилган. 14 та беллашувда «Атлетико» ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.
Изоҳ (0)