Венесуэла иқтисодиёти нефть нархига боғланиб қолгани жиҳатидан дунёда биринчи ўринда туради. Бу ҳақда, Oxford Economics консалтинг компанияси тадқиқоти маълумотларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
2014 йилда баррели 115 долларга нархланган нефтнинг бу кўрсаткичи 2016 йил баҳорида 45 долларгача тушиб кетди. Нархнинг бу қадар кескин пасайиши оқибатида иқтисодиёти улкан зарар кўрган ва ҳатто хавф остида қолган мамлакатлар орасида Венесуэла, Ироқ, Мўғулистон, Замбия, Ангола, Нигерия, Жазоир ва Габон бор.
Тадқиқотда турли мамлакатлар иқтисодиётининг нефтга боғлиқлик даражаси ва унинг тикланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Таҳлилчилар ишлаб чиққан индикаторлар сирасида давлат қарзининг ЯИМ улушидаги даражаси, бюджет камомади, тўлов балансининг жорий камомади, жон бошига ЯИМ ҳамда валюта захиралари ҳажми бор.
Нефть нархининг бир неча йил давомида юқори даражада туриши Венесуэлага иқтисодий аҳволни яхшилаб, қашшоқлик даражасини қисқартириш имконини берди. Аммо ҳозирги пайтда мамлакат анча қийин вазиятга тушиб қолди. Иқтисодиёт эски кўрсаткичларга қайтиши учун нефть нархи 100 доллар атрофида бўлиши лозим.
Изоҳ (0)