Анжелина Жолининг «ҳалокатли хасталик»ка чалингани ҳақидаги хабарлар тарқалгандан бир ой ўтиб, ижтимоий тармоқда унинг илк суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
2016 йилнинг март ойида Американинг National Enquirer нашри актриса Анжелина Жоли саратон ва вазн йўқотишдан ўлаётганлиги ҳақидаги мақола чоп этган эди. Ўшанда Жоли 35 килограммга озиб кетганлиги ва овқат емаётганлиги маълум қилинган эди.
Пайдо бўлган суратларда Анжелина қизлари билан Лондон марказидаги болалар дўконидан чиқаётганлиги акс этган. Унда актрисанинг кўриниши бир ой аввалгидан сезиларли даражада яхши бўлиб, ўлим ташхисини шубҳага қўяди.
Эндиликда Ғарб ОАВлари яқин вақт ичида Жоли оиласи билан доимий яшаш учун Лондонга кўчиб ўтиши ҳақида маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)