Япония олий суди 37 ёшли Кадзуфуми Итога нисбатан ўқилган ўлим жазоси ҳукмини қайта кўриб чиқишни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ито 2010 йилда Нагано шаҳрида бир оила вакиллари бўлган уч кишини ўлдиришда айбланган эди. Итонинг шерикларидан бири ўлим жазосига, яна бири умрбод қамоққа, учинчиси эса 18 йил маҳбусликка ҳукм қилинган эди.
Жиноятчилар гуруҳи 62 ёшли Фумио Кинни, унинг ўғли ва келинини ўлдириб, 4,1 миллион иена ёки 45 минг доллар пулни ўғирлаб кетган эди. Ушбу жиноятда асосий ролни Ито ўйнаган эди. Ҳукм 2011 йил декабрида Нагано округ судида ошкор этилган, 2014 йилда эса юқори инстанция томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Ҳимоя апелляцияга топшириб, Итога белгиланган жазони юмшатишга уринди, аммо бу наф қилмади.
Айни пайтда Японияда 128 маҳбус қатл ижросини кутиб яшамоқда. Одатда ўлим жазоси суд қарори чиққанидан бир неча йил ўтиб амалга оширилади. Маҳбус қатл ҳақида бир кун олдин огоҳлантирилади. Японияда олий жазо осиш орқали ижро этилади.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Японияда ўлим жазосини бекор қилишга чақириб келмоқда, аммо, сўровномалар натижаларига кўра, аҳолининг 85 фоизи ўлим жазосини қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)