Владивостокнинг «Адмирал» хоккей клуби ва Россия терма жамоаси дарвозабони Иван Налимов йўл-транспорт ҳодисасида азият чекди. Бу ҳақда «PrimaMedia.ru» хабар бермоқда.
Audi Q3 машинасини бошқариб кетаётган голкипер йўл патрули ходимларидан қочишга уриниб, бошқарувни қўлдан бой берди. Автомобиль металл тўсиқни бузиб ўтиб, кўп қаватли бинога келиб урилди. 22 ёшли спортчи ҳамда у билан салонда бўлган яна тўрт киши хавфсизлик ёстиқчалари туфайли жароҳатлардан омон қолди.
Налимовга алкоголь тестини топшириш таклиф этилди, аммо у бундан бош тортди. Яқин орада хоккейчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан жудо қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)