Банк ҳисобларининг халқаро тизими SWIFT охирги кунларда бир неча марта хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Мавжуд маълумотга кўра, гап аниқ санаси ва ўғирланган маблағлар миқдори аниқлаштирилмаган, кибер ҳудуддаги бир нечта ҳодиса ҳақида бормоқда.
«Бизга охирги вақтларда кибер ҳудудда юз берган бир нечта ҳодиса ҳақида маълум бўлди. Бунда SWIFT тизимига уланган ёрдамчи офислар, шахсий компьютерлар ёки ишчи станциялар ходимлари ёки хакерлар ёвуз ният оқибатида SWIFT тизими орқали хабар юборишга эришган», — дейилади хабарда.
Шу билан бир пайтда 25 апрель, душанба куниёқ хавфсизлик хизмати ходимлари электрон тизимларда келажакда бу каби ҳодисаларнинг олдини олувчи махсус янгиланишларни тарқатди. SWIFT’нинг таъкидлашича, бу жуда зарур дастур бўлиб, молиявий институт таркибидаги барча мижозлар уни 12 майга қадар мустақил ўрнатиши лозим.
Изоҳ (0)