• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    LG Electronics компанияси Россияда LG G5SE смартфонини тақдим этди

    25 апрель куни Москвада LG Electronics ўзининг энг янги LG G5SE смартфони ва LG Friends тегишли мосламалари, жумладан, LG CAM Plus, LG Hi-Fi Plus с B&O Play, LG Rolling Bot, LG 360 CAM ускуналарини намойиш этди. Маросимда шунингдек, LG G5SE смартфонининг кичик моделлари ҳисобланмиш LG X cam ва LG X view ҳам тақдим этилди. Улар флагманнинг асосий афзалликларини ўзида мужассам қилган: LG X cam – кенг ҳажмли камера, LG X view эса иккинчи дисплейга эга. Яқин кунларда ушбу гаджетлар сотувга чиқарилади, уларнинг нархи ва ҳар бир мамлакатда пайдо бўлишининг аниқ санаси тўғрисида алоҳида эълон қилинади.

    Фото: LG

    Фото: LG

    Модулли архитектура ва тегишли қурилмаларнинг кенг танлови

    Модулли архитектура LG G5SE имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Суриш ва олиш мумкин бўлган аккумулятор ва LG Friends қўшимча қурилмалар кенг танлови эвазига смартфон, масалан, рақамли камерага ёки Hi-Fi аудиоплеерга айлана олади. LG Friends Manager универсал дастури модул ва аксессуарларни осон бошқариш имконини яратади. Шу ўринда у яқин масофада жойлашган мосламаларни интуитив аниқлайди ва LG G5SE’га улайди, Google Play Store’дан зарур дастурларни юклаш ва ўрнатишда кўмаклашади.

    Металлик корпус ва 3D Arc Glass дисплей шишаси

    Алюминийни микронизациялаш технологияси корпус юзасига мустаҳкамлик ва силлиқлик бағишлайди. Дизайн 3D Arc Glass дисплейи эгилган шаклга эга шишасининг равон чизиқлари билан тўлдирилган.

    Юқори самарадорлик

    Энергия сарфини тежайдиган бақувват 64 битли 8 ядроли Qualcomm® Snapdragon™ 652 1,8ГГц процессори Adreno™ 510 график процессори ҳамда Hexagon™ DSP сигналларни рақамли қайта ишлаш энергия тежовчи процессор фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Snapdragon 652 процессори, шунингдек, ўз ичида юклаш тезлигини 300 Мбит/сониягача ва узатиш тезлигини 100 Мбит/сониягача таъминлай оладиган Х8 LTE модемига эга. Иккита SIM-картали LG G5SE смартфони Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди, Quick Charge 3.0 тез қувватлаш технологияси ҳамда 3 Гб оператив ва 32 Гб ички хотира қурилмаси билан бойитилган.

    Кенгбурчакли камера

    Смартфонлар учун камералар ишлаб чиқиш бўйича етакчи бўлмиш LG компанияси бу сафар ҳам ўз обрўсига муносиб иш тутди. LG G5SE орқа панелида иккита камера ўрнатилди: биттаси стандарт 78 градус объективли ва иккинчиси 135 градусли кенг бурчакли объективли – бугунги кунда LG тармоғидаги максимал кўрсаткичга эга. Шундай қилиб, LG G5SE смартфонининг кенг бурчакли объективи кўриш бурчагини бошқа замонавий смартфонларга нисбатан 1,7 баробар кенгроқ ва инсон кўзи кўриш бурчагига нисбатан 15 градус кенгроқ қилиб таъминлаб бера олади. Фойдаланувчи тез ва осонгина кенг ҳажмли ва оддий суратга олиш режимларидан бир-бирига ўта олади ва у кенг манзаралар, баланд бинолар ёки одамларни суратга олиш учун узоқ масофага силжишига ҳожат қолмайди.

    Фото: LG

    Фото: LG

    Always-on Display ва кундузги ёритиш режими

    LG G5SE смартфонининг 5.3 диагоналли Quad HD IPS Quantum экрани Always-on Display функцияси билан бойитилган. Бу эса смартфон дисплейини фаоллаштирмаган ҳолда вақт, сана ва эслатмаларни текшириш имконини беради. Нур дисплейнинг кичик қисмини ёритиб туриш эвазига соатига бор-йўғи 0,8 фоиз қувват сарфлайди. Кундузги ёруғликнинг махсус режими ёритиш параметрларини автоматик тарзда аниқлайди ва мустақил равишда дисплей ёрқинлиги даражасини камайтиради ёхуд кўпайтиради.

    Фотоэффектлар тўплами

    LG G5SE смартфонида қизиқ фотоэффектларнинг улкан жамланмаси жой олган. Масалан, «рамкадаги фотосуратлар» эффектини яратиш учун стандарт ва кенгбурчакли объективда олинган суратларни уйғунлаштириш имкони мавжуд. «Плёнкалифотография» фильтрлар тўпламига ўхшаш фотосуратлар эффектини бера олувчи тўққизта турли фотоплёнка имитацияларига эга. «Автосурат» – «қўл ҳаракати орқали суратга олиш»нинг мукаммаллаштирилган версияси – камера фойдаланувчининг юзини таниб олиши билан смартфон автоматик тарзда суратга олади.

    Яқинлаштиришнинг ғаройиб созламаси

    Стандарт ва кенгбурчакли камералардан фойдаланиш нафақат суратга олиш режимини тез ва осонгина бири-бирига ўтказиш, 8 баробаргача яқинлаштириш имконини беради, балки икки баробарга узоқлаштиришга ҳам замин яратади.

    Dolby Digital Plus (DD+)

    LG G5SE смартфони Dolby Digital Plus (DD+) — овозни ихчамлаштиришнинг мукаммаллаштирилган форматини қўллаб-қувватлайди, бу эса 7.1 каналлари учун янграшнинг юқори сифатини таъминлайди.

    Тезкор қувватлаш ва мукаммаллаштирилган энергия тежамкорлиги

    USB type C улагичининг мавжудлиги эвазига компания муҳандислари Qualcomm Quick ChargeTM 3.0 технологиясини амалга кирита олди. Бу аввалги авлод моделларига нисбатан смартфонни 27 фоизга тезроқ қувватлашга имкон беради. Low Power Location Estimation (LPLE) технологияси эса жойлашув таҳлили базасида ишлайдиган дастурларда энергия сарфини оптималлаштирган ҳолда аккумулятор самарадорлигини 41,9 фоизга оширади.

    Фото: LG

    Фото: LG

    LG CAM Plus

    LG CAM Plus камераси модул бошқаруви смартфонга аккумулятор слоти орқали уланади, ўчириш/ёқиш механик тугмалари, катталаштириш функцияси, фото- ва видеоёзув, LED индикаторига эга. Автофокус ва автоэкспозицияларни интуитив блоклаш функциялари ҳам бор. Одатда ушбу функция фақат профессионал рақамли фотоаппаратлардагина мавжуд. LG CAM Plus 1200 ампер-соат сиғимли батарея қурилмаси билан бойитилган.

    B&O Play’ли LG Hi-Fi Plus

    LG Hi-Fi Plus инновацион аудиоплеери Bang & Olufsen компаниясининг B&O PLAY бўлинмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Намуналарни қайта олиш технологияли 32 битли Hi-Fi рақам-намунали ўзгартирувчи овозни 384кГс/32 бит частотада юқори аниқликда етказа олади. B&О PLAY функциясига эга LG Hi-Fi Plus LG G5SE смартфони учун модул сифатида фойдаланилиши ёки исталган бошқа смартфон ҳамда компьютерларга портатив Hi-Fi рақам-намунали ўзгартирувчи сифатида уланиши мумкин.

    LG 360 CAM

    LG 360 CAM панорамали камераси иккита кенгбурчакли 13 Мпикселли объективлар, 1200 ампер-соат аккумулятори, 4 Гб ички хотира, microSD карта учун слот билан бойитилган. Қолаверса, 360 градусли умумий кўриш бурчагига эга, 2К қувватловчи панорамали фото ва видеоларни суратга олади ва 5.1 кенг ҳажмли овозларни қўл билан бошқариладиган режимда учта микрофонга ёза олади. Google билан ҳамкорлик шарофати билан LG 360 CAM камерасида олинган суратларни Street View ва YouTube360 тармоқларига муаммосиз юклаш мумкин.

    LG Rolling Bot

    Ўрнатилган 8 Мпикселли IP-камера LG Rolling Bot Wi-Fi орқали уланади ва хавфсизлик тизими сифатида фойдаланилиши мумкин. Масалан, уй жониворларини назорат қилиш ҳамда монанд маиший техника ускуналарини масофадан бошқариш имконини ҳам беради. Робот копток каби думалаб юриб фото ва видео суратга олади ҳамда олинган маълумотларни оқимли узатиш тизими ёрдамида LG G5SE смартфонига етказади.

    Х-серия смартфонлари

    «Бир қанча афзал функцияларига эга LG X view ва LG X cam’ларнинг жозибадорлиги уларнинг ўртача нархида. Х-сериялари ишлаб чиқарила бошлангандан буён биз ўртача нархли смартфонларда камера ва дисплей соҳасида энг яхши технологияларни татбиқ этмоқдамиз», — деди LG Electronics Mobile Communications компанияси президенти ва энг юқори мансабдор эгаси Жуно Чо.

    Х-сериялари флагман кичик моделларининг оммабоплигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди. Уларда бир афзал функция борки, у ҳар бир смартфоннинг ўзгача хусусиятига айланиб улгурган.

    Фото: LG

    Фото: LG

    LG X view

    Бу смартфоннинг ҳамиша фаол турувчи иккинчи дисплейи воқеалардан бохабар бўлиш, дастурлардан эслатмаларни қабул қилиш ва электрон почтани текшириш имконини яратади. Янги LG X view шундай функцияга эга ўртача нархли биринчи LG гаджети бўлади.

    LG X view эгаси эътиборга молик хусусиятларга эга камера туфайли ёрқин хотираларни муҳрлай олади. 13 Мегапикселли асосий камера исталган дақиқада ранглар жилосини тўлиқ сақлаган ҳолда суратга олиш имконини яратади. Қўл ҳаракати ва «Автосурат» функцияларига эга 8 Мегапикселли олд камера эса селфи олишда ишончли кўмакчи бўлади. Ҳатто яхши ёритилмаган шароитда ҳам камеранинг виртуал чақноқи шарофати билан сиз олган суратлар табиий ва чиройли чиқади. LG X view смартфони LTE стандарт алоқасини қўллаб-қувватлайди.

    Нафис қиррали ихчам корпус смартфондан фойдаланишни лаззатга айлантиради. Бозорга смартфон учта рангда: универсал қора ва оқ ҳамда нимпушти тилларангда чиқади.

    LG X cam

    Худди LG G5SE смартфони сингари LG X cam модели ҳам иккита — 13 мегапикселли стандарт кўриш бурчагига эга ҳамда 5 мегапикселли кенгбурчакли камера билан бойитилган.

    LG X cam фойдаланувчиларга инсон кўриш бурчагига тенг бурчакда суратга олиш имкониятини яратади.

    «Жонли сурат» (Animated Photo) функцияси орқали фойдаланувчилар рамка ичидаги фотолар ва рамканинг ўзи учун икки сониялик видео олишлари мумкин (мисолларни ушбу манзилда томоша қилиш мумкин: http://on.fb.me/1pPxEd5).

    «Панорамалар» режимида эса, галереяни томоша қилишда панорамали сурат узун чизиқ кўринишида намоён бўлмайди, балки автомат равишда ўзи айланиб кўринади. Олинган суратларда тегишли функция ёрдамида қисқа ёзувлар қолдириш мумкин.

    Android® 6.0 (Marshmallow) операцион тизимининг энг сўнгги версияси иккала модель смартфонларини ҳам фаол режимда мўътадил ишлашини таъминлайди. LTE қўллаб-қувватлаши эвазига эса уйда ва саёҳатда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни енгиллик билан янгилаш мумкин.

    PRS--2

    LG G5SE асосий техник хусусиятлари:*

    • Процессор: Qualcomm® Snapdragon™ 652
    • Дисплей: 5.3 дюйм Quad HD IPS Quantum (ҳар дюймга 2560 х 1440 / 554 нуқта)
    • Хотира: оператив хотира: 3 Гб / ўрнатилган 32 Гб / microSD (2Тб гача)
    • Камера: Асосий камера: Стандарт 16Мп, Кенгбурчакли 8Мп / Олд камера: 8Мп
    • Аккумулятор: 2800 ампер-соат (олиниши мумкин)
    • ОТ: Android 6.0 Marshmallow
    • Ҳажми: 149,4 х 73,9 х 7,7 мм
    • Оғирлиги: 156 г
    • Қўллаб-қувватловчи тармоқлар: LTE / 3G / 2G
    • Ўзаро таъсир тизимлари: Wi-Fi 802.11 a, b, g, n, ac /USB Тип-C/ NFC / Bluetooth 4.2
    • Ранглар: Титан / Тилла ранг / Пушти ранг
    X cam техник хусусиятлари*:
    • Экран: 5.2” FHD In-Cell Touch
    • Процессор: 1.14 ГГц 8 ядерли
    • Камера*: Асосий (Стандарт объэктив 13 Мп, Кенгбурчакли 5 Мп) / Олд камера 8 Мп
    • Хотира: 2 Гб RAM / 16Гб ROM
    • Батарея: 2,520 ампер-соат
    • Операцион тизим: Android™ 6.0 Marshmallow
    • Ҳажми: 147.5 х 73.6 х 5.2 мм~6.9 мм
    • Тармоқ: LTE
    • Ранглари*: Титан / Тилла ранг/ Пушти-тилла ранг
    X view техник хусусиятлари*:
    • Дисплей: Асосий - 4.93” HD In-cell Touch
    • Иккинчиси: - 1.76” (дюймга 520 х 80 нуқта)
    • Процессор: 1.2 ГГц 4 ядроли
    • Камера*: Асосий 13 Мп / Олд камера 8
    • Хотира*: 2 Гб RAM / 16Гб ROM
    • Батарея: 2,300 ампер-соат
    • Операцион тизим: Android®6.0 (Marshmallow)
    • Ҳажми: 142.6 х 71.8 х 7.1 мм
    • Тармоқ: LTE
    • Ранглар: Қора / Оқ/ Пушти-тилла ранг
    Реклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган

    26.04.2016, 19:20   Изоҳ (0)   6013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Samsung ва de Grisogono «ўта премиум» Gear S3 смарт-соатини чиқаради

    26.04.2016, 17:47

    Android’дан зудлик билан ўчириш керак бўлган 5 та дастур

    26.04.2016, 12:12

    Янги Meizu М3 арзон смартфони расман тақдим этилди (фото)

    25.04.2016, 14:25

    Буюк Британияда 20 дақиқада исталган касалликни аниқлайдиган қурилма яратилди

    24.04.2016, 21:42

    Reuters: АҚШ расмийлари наркотиклар билан боғлиқ жиноий ишда Apple кўмагига муҳтож эмас

    24.04.2016, 21:12

    Саманта Кристофоретти ХКСда вазнсизлик шароитидаги гигиена ҳақида ҳикоя қилди (видео)

    24.04.2016, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.