Ироқ парламенти — Вакиллар кенгаши мамлакатнинг амалдаги ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жаъфарийни истеъфога чиқаришни бир овоздан ёқлаб чиқди. Бу ҳақда, «ас-Сумария» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ал-Жаъфарий бош вазир Ҳайдар ал-Абадий томонидан истеъфоси учун парламент овозига қўйилган вазирлар рўйхатига киритилган эди. Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг фикрича, депутатлар бир неча вазирни бўшатиб, янги ҳукуматга ўн нафар янги вакилни сайлаши керак эди. Аммо парламентга ўз таклифларини изҳор этиш учун келган ал-Абадий депутатларнинг даҳанаки ҳамлалари натижасида бинони тарк этишга мажбур бўлди.
Бош вазир таклиф этган айрим янги номзодлар депутатлар томонидан маъқулланмади. Бундан ташқари, Вакиллар кенгаши ал-Абадийга вазирларни алмаштириш учун икки кун муддат берди. Бу билан парламент амалда бош вазирнинг қисқа муддатда иқтисодиётни ислоҳ қила оладиган «технократлар маҳкамаси»ни шакллантириш борасидаги ташаббусини ёқлаганини билдирди.
Изоҳ (0)