Ўзбекистонлик Адҳам Эргашев Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича давом этаётган Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Эркаклар ўртасида -62 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Адҳам Эргашев даст кўтариш машқи якунига кўра мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчи ушбу машқда 125 килограммни ўзига бўйсундира олди. Силтаб кўтаришда баҳсида эса Адҳам Эргашев омадсизликка учради ва бу йўналишда юқори натижага эриша олмади.
Шунингдек, аёллар ўртасида ўзбекистонлик Марина Сисоева (-53 килограмм) ўз вазн тоифасида медаллар учун курашдан чиқиб кетди. У даст кўтаришда 88, силтаб кўтаришда 105, жами 193 килограмм натижа билан еттинчи ўринни банд этди.
Изоҳ (0)