Рио-де-Жанейрода 2016 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари объектларини қуриш давомида 11 нафар ишчининг ҳалок бўлганлиги қайд этилди. Бу ҳақда, Бразилия ҳудудий меҳнат бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Маълум қилинишича, одамларнинг ҳалок бўлишига техника хавфсизлигига риоя этмаслик ва масъулиятсизлик сабаб бўлган. Бундан ташқари, иш жадвалини сифатсиз режалаштириш ва шошилиш ҳам қурувчиларнинг ўлимига олиб келган бўлиши мумкин.
Бразилияда футбол бўйича 2014 йилги чемпионат объектларининг қурилишида саккиз киши ҳалок бўлган эди.
Лондонда 2012 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари объектларини барпо этишда ўлим ҳолатлари юз бермаган.
Изоҳ (0)