Британиялик астронавт Тим Пик ҳар йилнинг апрель ойида ўтказиладиган анъанавий Лондон марафонига қўшилиб, югуриш масофасини Халқаро космик станциядаги югуриш йўлакчасида тўлиқ югурган биринчи одам бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Космосдаги британиялик биринчи астронавт ва Халқаро космик станциянинг британиялик биринчи аъзоси Тим Пик Лондондаги югуриш иштирокчиларига қўшилди ва ўхшаш масофани станция бортида босиб ўтди.
Бунинг учун у ХКС югуриш йўлакчасидан ва унга уланган iPad’дан фойдаланди. iPad унга бу каби марафонларда одатда югуриб ўтувчи Британия пойтахти кўчаларини кўриш учун хизмат қилди.
42 километрли масофани босиб ўтиш учун астронавт 3 соат 35 дақиқа ва 21 сония сарфлади. 1999 йилда Ерда Пик Лондон марафонини босиб ўтиш учун 3 соат 18 дақиқа ва 50 сония вақт сарфлаган эди.
Изоҳ (0)